23:00 / 05.05.2022
1 243

Билл Гейтс ажрашганидан бир йил ўтиб собиқ рафиқасига қайта уйланиш истагини билдирди

Билл Гейтс ажрашганидан бир йил ўтиб собиқ рафиқасига қайта уйланиш истагини билдирди
Фото: People Talk
Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Мелинда Гейтснинг ажрашганига деярли бир йил бўлди. 27 йил давомида бир оила бўлиб яшаб клеган келган жуфтлик орасидаги можаролари ҳақида миш-мишлар тарқалса-да, уларнинг ажралишини ҳеч ким кутмаган эди. Энди буларнинг барчасига қарамай, Билл Гейтс Мелинда билан қайта турмуш қуришга қарши эмас. Бу ҳақда миллиардер Sunday Times нашрига берган интервьюсида маълум қилган, деб ёзади People Talk.

«Биз ажойиб оила қурдик. Афсуски, ажрашишга мажбур бўлдик. Аммо мен уни танлаганимдан бирор марта афсусланмаганман, унинг ўрнида бошқа ҳеч кимни тасаввур ҳам қила олмайман. Келажакда унга яна уйланган бўлардим», — деди Билл Гейтс.

Фото: People Talk
Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс ва Мелинда Гейтс 2022 йилнинг май ойида ажрашишларини эълон қилди. 27 йиллик никоҳ давомида эр-хотин тўрт фарзандни тарбиялади. Энди улар дўстона муносабатларни сақлаб, биргаликда ишлашда давом этмоқда. Мелинда ҳали ҳам Билл Гейтс фондларида иштирок этади. Ажралишдан кейин Мелинда Гейтс ўз активларини сезиларли даражада оширди: у тахминан 3 миллиард долларлик бир нечта компанияларнинг акцияларига эга бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтс ажрашганидан бир йил ўтиб собиқ рафиқасига қайта уйланиш истагини билдирди