Фото: Bloomberg
Қозоғистонда инфляция рекорд даражада кўтарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Куантиров маълум қилди.
Куантировнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда инфляция даражасини пасайтириш ва жиловлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
- Инфляция глобал тенденциядир. Дунёда сўнгги 12 ой ичида нархлар 36 фоизга ошди, буни ҳисобга олган ҳолда рекорд даражадаги инфляция кузатилмоқда, — дейди Куантиров.
Қозоғистонда инфляция апрель ойида 13,2 фоизни ташкил этган ва бу рекорд даражадир.
- Карантин вақтида етказиб бериш занжирлари узилиб қолгани сабабли озиқ-овқат нархи ошиб бормоқда. Кейин иқлим омили пайдо бўлди, биз буни ўтган йили Қозоғистонда кузатдик. Қолаверса, геосиёсий вазият инфляция масаласини кескинлаштирди, — дея маълум қилади Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири.
Куантировнинг қўшимча қилишича, Миллий банк билан биргаликда инфляцияга қарши чоралар кўрилмоқда.
- Инфляцияни пасайтириш ва жиловлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар мавжуд. Миллий банк пул-кредит сиёсатини амалга оширмоқда, ҳукумат диверсификация қилиш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, импорт ўрнини босишни 80-100 фоизга етказиш бўйича тезкор ва тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда, — дея тушунтирди Миллий иқтисодиёт вазирлиги раҳбари.
Қозоғистон Миллий банки маълумотларига кўра, апрель ойида Қозоғистонда инфляция барча компонентлар бўйича нархлар ўсишининг тезлашиши фонида 13,2 фоизгача тезлашди. Прогнозларга кўра, инфляция йил охиригача юқори даражада сақланиб қолади.
Ўзбекистонда инфляция қандай?
Ўзбекистонда 2022 йилнинг апрель ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг инфляция даражаси 1,47 фоизни ташкил этди.
2022 йилнинг январь–апрелида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 4,4 фоизни (2021 йилнинг шу даврида 4,1 фоиз бўлган), ўртача ойлик ўсиш суръати эса 1,1 фоизни (2021 йилда 1 фоиз) ташкил этди.
Йиллик нисбатда (2021 йилнинг апрель ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 10,4 фоизга етди. 2021 йилнинг апрель ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 1,5 фоизга ва 2020 йилнинг мос даврида 1,7 фоизга қимматлашган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар