Россиянинг Украинага босқинининг 90-кунида Венгрия қўшни мамлакатдаги уруш туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилди. Харковда икки ойдан ошиқ давом этган танаффусдан кейин яна метро ишлай бошлади, метро ўтган вақт давомида шаҳарликлар учун бомбапанагоҳ вазифасини ўтади. Мамлакат шарқида Баҳмут, Лисичанск, Северодонецк ва Лиман учун шиддатли жанглар кетмоқда.
Киев марказида табассум қилаётган қизалоқлар. Қаерда яшашидан қатъи назар, уч ойлик уруш украинларнинг ҳаётини буткул ўзгартирди. Фронт чизиғига яқин жойлашган шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси ҳамон артиллерия зарбаларидан ертўлаларга тушиб яширинишга мажбур бўлмоқда, электр ва газсиз, ҳатто сувсиз кун кечиришмоқда. Шу билан бирга, мамлакат ғарбидаги оғир артиллерия зарбалари етиб бора олмайдиган ҳудудларда ҳам тез-тез ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янграб турибди. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Украина мудофаа вазирлиги ва қатор таҳлилчилар Россия Лиман ва Северодонецкни эгаллаш учун катта куч ташлагани ҳақида хулосага келишди;
- Украина мудофаа вазирлиги расмийси Александр Мотузяник россиялик ҳарбийлар Северодонецкни ўраб олиш ва Баҳмут шаҳри мудофаасини ёриб ўтишни мўлжаллаётганини айтди;
- Россия Лиман шаҳрига юришни ҳам фаоллаштирган. Шаҳар учун жанглар кетмоқда, россиялик ҳарбийлар шаҳар кўчаларига кира бошлагани ҳақида хабарлар бор;
- Украина қуролли кучлари 8 нафар россияликни Киев областида ҳарбий жиноятлар содир этишда, хусусан Мотижин қишлоғи оқсоқоли ва унинг оила аъзоларини ўлдиришда айблади. Қўшимча қилинишича, айбланувчилар орасида ёлланма ҳарбийлар ҳам бор, Украина разведкаси улар Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси «Вагнер»га алоқадорлигини аниқлаган;
- Венгрия бош вазири Виктор Орбан фейсбукдаги видеомурожаатида Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини маълум қилди;
- Россия ҳукумати ҳамкасбларига мактуб ёзиб, урушни қоралаган ва ишдан бўшаган БМТнинг Женевадаги офисида Россия миссияси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган дипломат Борис Бондаревнинг истеъфосига муносабат билдирди. «Бондарев ортиқ биз билан эмас, у бизга қарши», - деди Кремль вакили Дмитрий Песков.
Қуйида 24 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харков области
Харков яқинидаги Малая Роҳан қишлоғидан бўлган Олга Ҳоменко Россия танки снаряди келиб тушган машинадан ўғлининг қолдиқларини қидирмоқда. Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харков бозоридаги гул дўконида қуриб қолган гулдасталар
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харков метроси йўловчилари. Метро икки ойлик танаффусдан кейин ишга қайтди, ўтган вақт мобайнида бу ерда зарбалардан яширинган харковликлар жон сақлади. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харков метросида кетаётган йўловчилар
AP Photo/Bernat Armangue
Киев области
Метродан Киев марказидаги майдонга чиқаётган жуфтлик. Украинада урушнинг уч ойидан кейин комендантлик соати, блокпостлар ва йўллардаги тўсиқлар кундалик ҳаёт тарзининг бир қисмига айланган. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Киевда музқаймоқхонада мижозларни кутаётган аёл
AP Photo/Natacha Pisarenko
Киев области Бородянка шаҳридаги фахрийлар доскаси жанглар вақтида ўқлар ва осколкалардан илма-тешик бўлган. Шаҳар Россия ҳарбийлари оккупацияси вақтида жиддий жабрланган. Фото: Christopher Furlong / Getty Images
Клавдия Тишченко Ирпендаги уйи деразасидан ташқарига қарамоқд, шаҳар март ойида Россия қўшинлари артиллериячилари томонидан вайрон қилинган. Фото: Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LET
Бородянкада вайрон қилинган уйлар олдида ўйнаётган болакай.
AP Photo/Natacha Pisarenko
Донбасс шимоли
Украина армияси ҳарбийси Лисичанск учун жанглар чоғида. Северодонецк фронтида қақшатқич жанглар кетмоқда, Северодонецк — Лисичанск агломерациясидаги украин қўшинлари қуршовга тушиши хавфи мавжуд.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
«ДХР» кучлари артиллериячилари позицияга агитация снарядлари олиб кетишмоқда (уларга таслим бўлишга чақирилган варақалар жойланган)
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк области Соледар шаҳрида артиллерия зарбаси оқибатлари
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Донецк области Баҳмут шаҳри аҳолисининг эвакуация жараёни
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Донецк области Покровск шаҳридаги эвакуация поезди йўловчилари
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Соледарлик аёл эвакуация бўлаётган яқинларини кузатмоқда
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Баҳмут шаҳрида портлашлар оқибатида жиддий шикастланган бинолар орасида бутун қолган ёғоч панелни кўтариб кетмоқда
AP Photo/Francisco Seco Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)