Владимир Константинов
Фото: «Crimea.gov.ru»
Қрим Давлат кенгаши спикери Владимир Константинов мактаб ўқув дастуридан инглиз тилини чиқариб ташлашни ва бунинг ўрнига «ўз тилларини» ўрганишни таклиф қилди.
«Тиллар — мен учун жуда мунозарали масала: нега биз кўр-кўрона инглиз тили йўлидан боришимиз керак? Лондонга ҳеч қачон бормайдиган бўлса, одам кераксиз нарсани ўрганиб нима қилади?» — деди Константинов 25 май куни журналистларга.
«Бировларнинг цивилизациясига аҳмоқона тарзда эргашиш хавфли. Биз болани сиқувга оламиз, у мен инглиз тилини биламан, дейди, мен эса ўзи Англия қанақа деб ҳайрон бўламан. Ўзимизнинг тилларимизни ўрганайлик, уларни ривожлантирайлик!» — дея қўшимча қилди у. «Британияликлар биз билан минг йил давомида уруш олиб борди, биз эса уларнинг тилини ўрганишни давом эттиряпмиз, ўқитувчиларга пул сарфлаяпмиз, вақтни беҳуда совуряпмиз — кейин тарихга вақт етмаяпти».
Константиновнинг таъкидлашича, унинг ўзи мактабда инглиз тилини ўрганмаган, лекин бизнесга боғлиқ зарурат пайдо бўлгани сабаб икки йил ичида уни ўзлаштирган. Керакли тилларни ўрганиш учун хитой, француз, инглиз ва бошқа тилларда курсларни ташкил қилиш мумкин — ушбу тилларга ҳақиқатан ҳам эҳтиёжи бор одамлар уларни курслардан ўзлаштиради, деб ҳисоблайди Қрим Давлат кенгашининг спикери. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади