Фото: «АиФ»
Украинада бизнесни ривожлантириш ва евроинтеграцияни тезлаштириш учун инглиз тилига иш юзасидан мулоқот тили мақомини бериш имконияти муҳокама қилинмоқда. Ушбу масала ҳукумат йиғилишида кўриб чиқилган, деб ёзади «Коммерсантъ» мамлакат бош вазири Денис Шмигалга таяниб.
Соҳага алоқадор вазирликларга таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш топширилган. «Инглиз тили бугунги кунда бутун цивилизациялашган дунёда ишбилармонлик бўйича мулоқотда қўлланилади, Украинада унга бундай мақомнинг берилиши бизнесни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва евроинтеграцияни тезлаштириш имконини беради», — деб ёзди Шмигал ўз Telegram-каналида.
2019 йилдан буён Украинада «Украин тилининг давлат тили сифатида мавжуд бўлишини таъминлаш тўғрисида»ги қонун амал қилиб келади. У украин тилининг шахсий мулоқот ва диний маросимлардан ташқари, ҳаётнинг деярли барча соҳаларида қўлланилишини кўзда тутади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди