23:33 / 17.08.2022
1 774

Кўп қутбли дунё тартиби шаклланмоқда – Путин

Кўп қутбли дунё тартиби шаклланмоқда – Путин
Кўп қутбли дунё тартибининг контурлари фаол шаклланмоқда: кўпроқ мамлакатлар ва халқлар ўзлиги, анъаналари, қадриятларидан келиб чиқиб, эркин, суверен тараққиёт йўлини танламоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Халқаро хавфсизлик бўйича X Москва анжумани иштирокчи ва меҳмонларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Таъкидланишича, кўп қутбли дунёни шакллантиришнинг объектив жараёнларига “Ғарб глобалистик элиталари томонидан бетартиблик қўзғатувчи, эски ва янги низоларни қўзғовчи, тўсиб қўйиш деб аталадиган сиёсатни амалга оширувчи ва аслида ҳар қандай муқобил, суверен ривожланиш йўлларига путур етказадиган” қаршилик кўрсатилмоқда.

Глобалистик элиталар ўз қўлларидан сирғалиб кетаётган гегемония ва ҳокимиятни сақлаб қолиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилмоқда, улар мамлакатлар ва халқларни янги мустамлакачилик тузуми қўлида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг гегемонлиги бутун дунё учун, бутун цивилизация учун турғунлик, жаҳолатпарастлик ва маданиятни йўқ қилиш, неолиберал тоталитаризмни англатади”, дейди Путин.

Қайд этилишича, бир қутбли дунё тартиби даври ўтмишга айланиб бормоқда.

Замонавий кўп қутбли дунё тизимини тубдан мустаҳкамлаш орқалигина дунёда кескинликни пасайтириш, ҳарбий-сиёсий соҳадаги таҳдид ва хатарларни бартараф этиш, мамлакатлар ўртасидаги ишонч даражасини ошириш ва уларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мумкин”, деди Россия президенти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кўп қутбли дунё тартиби шаклланмоқда – Путин