Табиатга етказилган зарар жавобсиз қолмайди

Табиатга етказилган зарар жавобсиз қолмайди

Бюронинг Пахтакор туман бўлими иш юритувида қарздор Ш.Р.дан Жиззах вилояти экология органи фойдасига етказилган зарарни ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг белгиланган мажбуриятни ихтиёрий равишда бажармаганлиги инобатга олиниб, қарздорликни ундиришга қаратилган мажбурий ижро чоралари кўрилди.

Хусусан, Ш.Р.га тегишли автотранспорт воситаси аниқланиб, қарздорликни қоплаш мақсадида белгиланган тартибда хатловга олинди.

Табиатга етказилган зарарнинг ҳам ўз қиймати бор. Қонун талаблари асосида бундай зарарни қоплаш — ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар