Дарья Дугина машина портлаши туфайли вафот этди, Россия ФСБ қотиллик ортида Украина махсус хизматлари турибди, деб ҳисоблайди.
Россиялик журналист ва сиёсатшунос Дарья Дугинанинг ўлимида гумон қилинаётган шахс Наталья Вовк - Украина қуролли кучларида хизмат қилган, деди унинг отаси РИА Новости агентлигига.
Унинг аниқлик киритишича, унинг қизи Азов* батальонида хизмат қилмаган ва Донбассдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаган.
"У Азов*да хизмат қилмаган, Украина Қуролли кучлари сафида хизмат қилган. Кейин у ердан ишдан бўшаб кетган", - дейди у.
Наталья Вовкнинг отасининг сўзларига кўра, унинг армиядан бўшатилишига унинг соғлиғи сабаб бўлган. Наталья Вовк бир мунча вақт олдин қочқин сифатида Европага жўнаб кетган, аммо бу унга ёқмаган ва у қайтиб келган.
Шунингдек, у Москва вилоятида Дугина билан содир бўлган воқеадан бир неча кун олдин қизи у билан интернет орқали боғланиб суҳбат қилганини ва қизи набираси билан Болтиқбўйида эканини айтганини айтди. Вовк Россияга қандай кириб келганини отаси билмайди.
Дарья Дугинанинг ўлими
Фожиа 21 август куни кечқурун Москва вилояти Одинцово туманида содир бўлди. Сиёсатшунос ва журналист Дарья Дугина ҳайдаб кетаётган машина, портлаб, ёниб кетди. Журналист воқеа жойида вафот этди.
Дастлабки маълумотларига кўра, қуввати 400гр тротилга тенг портловчи модда машина тагига ҳайдовчи томонидан ўрнатилган бўлган ва у масофадан туриб ишга туширилган.
Воқеа юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан ижтимоий хавфли йўл билан содир этилган қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Душанба куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати журналистнинг қотиллиги фош этилганини эълон қилди. ФХХ қотиллик ортида Украина махсус хизматлари турибди, деб ҳисобламоқда, ижрочи 23 июль куни қизи билан Россияга келган Украина фуқароси Наталья Вовк дейилган расмий хабарда.
Дарья Дугина ким эди
Машҳур рус файласуфи Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина 1992 йилда туғилган. У Москва давлат университетининг фалсафа факультетини тамомлаган, Халқаро Евроосиё ҳаракатининг сиёсий кузатувчиси бўлиб ишлаган. У отасининг ишини давом эттирди, маърузалар ўқиди, фалсафа фанлари номзоди ва таниқли сиёсатшунос эди.
Дугина Украинадаги махсус операцияни фаол қўллаб-қувватлагани билан ҳам танилган.
Дарья Дугина 2022 йилда Буюк Британия томонидан Украина махсус операцияси ҳақида “дезинформация тарқатгани” учун санкциялар рўйхатига киритган.
* Россияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди