
Мальдив полицияси мамлакатнинг собиқ президенти, ҳозирги вақтда эса мухолифат етакчиси ҳисобланган Муҳаммад Нашидни ҳибсга олди. Бу ҳақда Minivan News хабар бермоқда.
Қайд этишларича, Нашид террорчиликда айбланмоқда.
Ҳозирги вақтда собиқ президентнинг қароргоҳи олдида унинг тарафдорлари оломони тўпланган. Норозилик намойиши иштирокчилари ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда.
Муҳаммад Нашид 2008 йили бўлиб ўтган мамлакат тарихидаги илк демократик сайловларда ғолиб чиққанди.
2013 йил ноябрида эса Ямин Абдул Қаюм – собиқ президент Маъмун Абдул Қаюмнинг укаси президентлик ваколатини бажаришга киришган эди.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар