Метро бекатида бадбўй ҳид тарқалди: бунга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Тошкентдаги "Амир Темур хиёбони" метро бекати ҳудудида тарқалган нохуш ҳид йўловчилар эътиборини тортди. Ижтимоий тармоқларда бекат атрофидан бадбўй ҳид келаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
"Тошкент метрополитени" маълумотига кўра, нохуш ҳид метро фаолиятидаги муаммо билан боғлиқ эмас.
Бунга Мустақиллик шоҳ кўчасидаги оқова сув тармоқларида юзага келган носозлик сабаб бўлган. Маълум қилинишича, оқова сув тармоғидаги носозлик сабаб юзага келган ҳид "Амир Темур хиёбони" бекати ҳудудида ҳам сезилган.
Шу тариқа, ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган ҳиднинг манбаси аниқланган.































Изоҳлар 0
…