Қирғизистондаги 3,7 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг икки туманида сезилди

Қирғизистондаги 3,7 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг икки туманида сезилди

Бугун, 17 сентябрь куни Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Марказ маълумотига кўра, зилзила соат 01:49 да содир бўлган. Унинг магнитудаси 3,7, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида, Тошкент шаҳридан 198 километр шимоли-шарқда қайд этилган. Зилзила координаталари 41,58 даража шимолий кенглик ва 71,55 даража шарқий узунликни ташкил қилган.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида қуйидагича сезилган:

— Янгиқўрғон туманида — 2 балл, эпицентрдан 37 километр;

— Косонсой туманида — 2 балл, эпицентрдан 39 километр.

Ҳозирча зилзила оқибатида зарар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар