Жаҳонгир Отажонов ҳозир қанча чорваси борлигини очиқлади (видео)

Хонанда Жаҳонгир Отажонов интервюларидан бирида хонадонида қанча чорва борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. У ҳозирда битта моли бузоқчаси билан, 10 га яқин қўйи ва 40 та товуғи борлигини маълум қилди.
Санъаткорнинг айтишича, аввал тўртта моли бўлган. Бироқ ёрдамчиси бўлмаган даврда чорвага қараш қийинлашгани сабабли уларнинг учтасини сотишга мажбур бўлган.
“Менда тўртта молим бор эди. Кейин Моҳигул ёрдамчим йўқ пайтида қийналиб қолдим-да. Кейин учтасини сотиб юбордим. Ҳозир битта мол бор боласи билан, бузоқча билан”, — деди Жаҳонгир Отажонов.
Хонанда қўйларининг сони ҳам аввалгига қараганда камайганини айтди. Унинг сўзларига кўра, илгари 30 га яқин қўйи бўлган, кейинчалик уларнинг 20 тасини сотган ва ҳозир 10 та қўйи қолган.
Товуқлари эса аксинча, кўпайган. Жаҳонгир Отажонов аввал 12 та атрофида товуғи бўлганини, ҳозир эса улар қарийб 40 тага етганини таъкидлади.
“Кейин ўн иккита товуғим бор эди. Ҳозир энди улар қирқта бўлди. Туғди ҳаммаси, жўжа очди”, — дея ҳазил аралаш гапирди хонанда.






























Изоҳлар 0
…