JONY исмини ўзгартирдими? Интернетда пайдо бўлган "паспорт" сурати мухлисларни ҳайрон қолдирди

JONY атрофида яна бир сирли вазият юзага келди. Интернетда хонанданинг гўёки паспорти акс этган сурат тарқалиб, унда унинг исми Массимо Торриcелли деб кўрсатилгани мухлислар орасида турли тахминларга сабаб бўлди.
Суратга қараганда, у ҳақиқий паспортдан кўра Photoshop орқали ўзгартирилган монтажга кўпроқ ўхшайди. Шу сабабли JONY ҳақиқатан ҳам исмини ўзгартиргани ҳақида ҳозирча аниқ хулоса қилишга асос йўқ.
"Massimo Torricelli" — ҳозирча интернетда тарқалган суратдаги исм, холос.

Аммо нега айнан шу исм?
Қизиқ жиҳати шундаки, сурат JONY атрофидаги сўнгги воқеалар фонида пайдо бўлди. Шу боис айрим мухлислар буни шунчаки ҳазил ёки монтаж эмас, балки хонанданинг бўлажак лойиҳасига ишора — тизер бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.































Изоҳлар 0
…