
АҚШнинг Исломободдаги элчиси Доналд Блом Покистоннинг Азад Жамму Кашмир минтақасига ташриф буюрди.
АҚШнинг Исломободдаги элчихонаси баёнотида айтилишича, элчи Блом Азад Жамму Кашмирга биринчи ташрифи чоғида Музаффаробод шаҳрида 2005 йили содир бўлган зилзила қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликни зиёрат қилган.
Баёнотда АҚШ ва Покистон ўртасидаги 75 йиллик муносабатлар давомида АҚШ қийин пайтларда доимо Исломободнинг ёнида бўлгани билдирилди.
Таъкидланишича, Вашингтон минтақада содир бўлган зилзила вақтида катта гуманитар ёрдам кўрсатган.
Қўшма Штатлар сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш учун мамлакатга 66 миллион доллар ёрдам юборди, дейилади баёнотда.
Элчи Блом твиттерда АҚШ Покистондаги 32 та тарихий, маданий ва мерос обектларини тиклаш учун 7,1 миллион доллар ажратганини айтди.
"Ушбу лойиҳалар Қўшма Штатларнинг Покистон, унинг маданияти ва халқига бўлган ҳурмати ва ҳайратини намойиш этади", деди элчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар