40 сантиметр сув ичида тўй! Тўйга келган меҳмонларнинг кейинги ҳаракати барчани ҳайратга солди

40 сантиметр сув ичида тўй! Тўйга келган меҳмонларнинг кейинги ҳаракати барчани ҳайратга солди

Вьетнамнинг Қуанг Три провинциясида ўтказилган тўй маросими кутилмаганда ноодатий манзарага айланди. Кучли ёмғир ва сув тошқинига қарамай, меҳмонлар дастурхонни тарк этмади — улар қарийб 40 сантиметр чуқурликдаги сув ичида туриб, тўй таомларидан тановул қилган.

13-сентябрь куни Duong My ва Тҳаи Ҳуйнҳнинг тўйи оила ҳовлисида ўтказилган. Бироқ яқин атрофдаги Тҳач Ҳан дарёси тропик циклон сабаб тўсатдан тошиб, сув маросим ўтказилаётган ҳудудга кириб келган.

Меҳмонлар шимларини баланд қилиб, сув ичида тик турган ҳолда дастурхон атрофида овқатланган. Сув сатҳи тахминан 40 сантиметрга етгач, оила хавфсизлик нуқтаи назаридан маросимни кейинги кунга қолдиришни ҳам кўриб чиққан.

Бироқ вазият тез орада ўзгарган. 14-сентябрь куни соат 03:00 атрофида сув тўлиқ қайтган.

Сув чекингач, келин-куёвни кутиб олиш маросими одатдагидек давом этган. Тўй эгалари эса кутилмаган сув тошқини қувончли кунларини янада эсда қоларли воқеага айлантирганини айтишган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар