Навоий вилоятида 2 ёшга тўлмаган қизини печда куйдирган онага нисбатан суд ҳукми ўқилди

Навоий вилоятида 2 ёшга тўлмаган қизини печда куйдирган онага нисбатан суд ҳукми ўқилди

Навоий вилоятининг Кармана туманида 2 ёшга ҳам тўлмаган қизини қизиб турган печга босган 23 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди. Аёл бу ишни фарзандини "тартибга ўргатиш" мақсадида қилганини билдирган.

Мудҳиш воқеа жорий йилнинг 19 январида юз берган. 2024 йилда туғилган қиз боғчага қатнаган ва ич кийимига ҳожатини чиқариб қўйгани учун тарбиячилар бу ҳақда онасига бир неча бор айтган.

Шундан сўнг она овсини билан маслаҳатлашган. У эса "иссиқ нарса тегизилса, бу одат йўқолади" деган нотўғри маслаҳат берган.

Аёл ушбу гапга ишониб, қизини ҳаммомга олиб кирган ва унинг танасини қизиб турган печь карнайига босган. Қиз жароҳатланганидан кейин уни шифокорга олиб боришмаган. Оиладагилар болани уй шароитида даволашга уринган.

Воқеа эса тахминан 5 ой ўтиб, июнь ойида ошкор бўлган. Оиладаги келишмовчилик сабаб қайнона маҳалла фаоллари ва ИИБ ходимларини чақирган. Шикоят жараёнида у набирасининг жароҳатлари акс этган суратларни ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этган.

Суд мажлисида аёл қилмишидан пушаймонлигини билдирган ва болани қийнаш мақсади бўлмаганини таъкидлаган.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди унинг айбига иқрорлиги, ёшлиги ва илгари судланмаганини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 110-моддаси тегишли бандлари билан айбли деб топган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар