23:58 / 19.10.2022
1 663

Америкаликлар бошқарилувчи янги ядровий бомба ишлаб чиқишди

Америкаликлар бошқарилувчи янги ядровий бомба ишлаб чиқишди
Фото: Los Alamos National Laboratory
АҚШда бошқарилувчи ядровий авиабомба — B61-12 бўйича ишлар якунига етказилди. Бу ҳақда Америка олимлар федерацияси хабар берган.

Шундай авиабомбалардан жами 480 дона ишлаб чиқарилади. Улар эскирган B61 ўрнини эгаллайди. Ушбу бомбалар Европа ва Туркиядаги олтита авиабазада жойлаштирилган эди.

Таъкидланишича, B61-12 худди олдингиси каби кучга эга. Афзаллиги — дум қисмидаги қанотлари, улар бомбани бошқаришни осонлаштириб, нишонга аниқроқ уради. Шу қанотлар туфайли бомбани парашютда ташлашга эҳтиёж қолмайди, жуда баландликдаги самолётдан ташланса кифоя. Қолаверса, заруратга қараб, бомбани керакли нишонга йўналтириш мумкин.

Янги ядро авиабомбаларини F-15E, F-16 ва Tornado тактик қирувчи-бомбардимончи самолётлари олиб уча олади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг