Путин Ғарб сиёсатини қонли ва жирканч деб атади

Путин Ғарб сиёсатини қонли ва жирканч деб атади
Ғарб мамлакатлари олиб бораётган сиёсат қонли ва жирканч, у мамлакатлар ва халқлар суверенитетини инкор қилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида маълум қилди.

Дунё устидан ҳукмронлик – бу Ғарбнинг ўз ўйинида тиккан пулнинг худди ўзи, бироқ бу ўйин, шубҳасиз, хавфли, қонли ва, мен айтган бўлардимки, жирканч. У мамлакатлар ва халқлар суверенитетини, уларнинг ўзига хослиги ва нодирлигини инкор қилади. Бошқа давлатлар манфаатларини сариқ чақага олмайди, - деди Россия раҳбари.

“Валдай”клубининг бу йилги йиғилишида 41 мамлакатдан 111 нафар эксперт, сиёсатчи, дипломат ва иқтисодчилар қатнашмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар