
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) инспекторлари Украинада «ифлос бомба» белгиларини топмади.
АЭХА уч объектга – Киевдаги Ядро тадқиқотлари институти, Шарқий кон-қайта ишлаш комбинати ва Жанубий машинасозлик заводига мутахассислар юборди.
Текширувга Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Украина «ифлос бомба» ёрдамида провокациялар тайёрлаётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлди. Хусусан, 23 октябр куни Сергей Шойгу бир неча давлат мудофаа вазирларига қўнғироқ қилиб, Украинанинг эҳтимолий провокацияси ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда Россия матбуоти ҳам хабар тарқатган.
«Ифлос бомба» одатий портловчи қурилмадан ташкил топган фаразий оммавий қирғин қуроли бўлиб, у портлатилганда ўз атрофида радиоактив моддаларни тарқатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар