06:00 / 17.11.2022
3 062

Украинага йирик ракета ҳужуми Россияга 700-900 миллион долларга тушди - Forbes

Украинага йирик ракета ҳужуми Россияга 700-900 миллион долларга тушди - Forbes
Фото: rbc.ua
Украина Ҳарбий ҳаво кучлари ракеталарнинг аниқ сони ва турларига аниқлик киритмади. Бироқ, маълумки, битта Х-101 ракетасининг тахминий нархи 13 млн доллар, «Калибр» - 6,5 млн доллар, Х-555 - 4 млн доллар туради, деб ёзди Forbes. Сўнгги зарбалар Ту-95 ва Ту-160 самолётлари орқали Х-101 ва Х-555 ракеталари билан амалга оширилган.

10 октябр куни Украина ҳудудига қилинган дастлабки йирик ракета ҳужуми Россия Федерациясига 400-700 миллион долларга тушган эди. Шу вақтда Россия 84 та қанотли ракета ва 24 та дронни учирди.

Ундан олдин энг оммавий зарбалардан бири 25-26 июн кунлари содир бўлди, ўшанда Россия ва Беларусдан умумий қиймати 150-220 миллион долларгача бўлган 60 дан 80 тагача узоқ масофали ракеталар учирилди.

15 ноябр куни тушдан кейин Россия Украинага йирик ракета ҳужумини бошлади: 70 га яқин қанотли Х-101/Х-555, 20 га яқин денгиз «Калибри» ва 10 та камикадзе дронлари учирилди. Аввалги зарбалар сингари, кўплаб ракеталар турар жой биноларига тегди. Украина ҳаво мудофааси ракеталарнинг 73 тасини уриб туширишга муваффақ бўлди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг