22:22 / 21.11.2022
1 287

Индонезияда ҳалокатли зилзила содир бўлди

Индонезияда ҳалокатли зилзила содир бўлди
Фото: AP
21 ноябрь куни Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган зилзила оқибатида камида 56 киши ҳалок бўлди, 700 га яқини жароҳат олди.

Daily Mail хабарига кўра, фожиа Ғарбий Ява провинциясидаги Чианжур туманида содир бўлган. Табиий офат оқибатида кўплаб турар-жой бинолари, шунингдек, мактаб, шифохона ва бир қанча маъмурий биноларга зарар етказилган.

5,6 магнитудали зилзила эпицентри пойтахт Жакартадан 74 км жануби-шарқда жойлашган. Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 5 км чуқурликда бўлган.

Индонезия метеорология, иқлим ва геофизика агентлиги хабарига кўра, «зилзила оқибатида цунами келиб чиқиш хавфи йўқ».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда ҳалокатли зилзила содир бўлди