11:50 / 03.12.2022
1 400

АҚШда энг янги «кўринмас» бомбардимончи самолёт тақдим этилди

АҚШда энг янги «кўринмас» бомбардимончи самолёт тақдим этилди
Фото: Reuters
АҚШнинг Калифорния штати Палмдейл шаҳридаги Northrop Grumman заводида B-21 Raider бомбардимончи самолёти тақдим этилди, деб хабар беради «Коммерсантъ». Самолёт «стелс» технологиясидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилган. Таъкидланишича, бу олтинчи авлодга тегишли бўлган дунёдаги биринчи бомбардимончидир.

Янги самолёт тақдимоти трансляцияси Northrop Grumman сайтида олиб борилди. Тадбирда мудофаа вазири Ллойд Остин қатнашди. «Бу шунчаки яна бир самолёт эмас. Бу Американинг биз барчамиз севадиган республикани ҳимоя қилишга нисбатан қатъияти тимсолидир», — деди Остин.

B-21 Raider — Американинг 30 йил ичидаги биринчи янги бомбардимончи самолёти. У оддий ва ядровий ўқ-дориларни таший олади. Самолётда «булутли» технологиялардан фойдаланилган бўлиб, бу жанговар вазифалар бажарилиши устидан назорат олиб бориш учун унинг «рақамли эгизаги»ни яратиш имконини беради. B-21 Raider подполковник Жеймс Дулиттл шарафига номланган, у Иккинчи жаҳон уруши даврида Пёрл-Харбор базасига қилинган ҳужумга жавобан Японияни бомбардимон қилиш бўйича операцияга қўмондонлик қилган.

Компания таърифлашича, «самолёт дунёнинг исталган нуқтасида душманнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ҳудудига кириб олиб, ўз нишонига бориб теккиза олади», АҚШнинг ҳозирги бомбардимончилари флотининг 90 фоизи бунга қодир эмас, деб даъво қилади ишлаб чиқарувчи.

Reuters қайд этишича, қурилма «кўринмас» ҳисобланади ва «учар қанот» схемаси бўйича ясалган. Самолётнинг юзаси мустаҳкам ва кўзга ташланмайдиган материалдан иборат.

Самолёт 2023 йилда ҳавога кўтарилиши кутилмоқда, унинг биринчи жойлашув жойи АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Жанубий Дакота штатидаги Эллсуорт авиабазаси бўлиши мумкин.

Битта қурилма нархи 750 миллион долларга тенг. АҚШ Мудофаа вазирлиги компания билан ушбу самолётни яратиш ҳақида 2015 йилдаёқ шартнома тузилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда энг янги «кўринмас» бомбардимончи самолёт тақдим этилди