07:39 / 07.02.2023
426

Россия бюджет тақчиллигини қоплаш учун олтин сотишни бошлади

Россия бюджет тақчиллигини қоплаш учун олтин сотишни бошлади
Фото: Reuters
Россия бюджети тақчиллиги январ ойида 1,76 триллион рублни ёки 25 млрд долларни ташкил этди. Бюджет даромадлари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга камайди, харажатлар эса 59 фоизга ўсди. Бу ҳақда Россия Молия вазирлигига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.

Қайд қилинишича, 2023 йил бюджетида 2,9 трлн рубл миқдорида тақчиллик бўлиши аввалдан назарда тутилган эди. Унинг катта қисми йилнинг биринчи ойидаёқ шаклланиб улгурган.

2023 йил январ ойида Молия вазирлиги бюджет тақчиллигини қоплаш учун биринчи марта Миллий бойлик жамғармасидан (МБЖ) 3,6 тонна олтин ва 2,3 миллиард Хитой юани сотди. Битимнинг умумий қиймати 38,5 миллиард рублга баҳоланмоқда.

Январ ойида Россиянинг нефт-газ даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга камайган. Бу нефт нархи котировкалари ва табиий газ экспорти ҳажмининг пасайиши билан изоҳланмоқда. Россиянинг нефт-газ даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 млрд долларга камайган.

2022 йил декабр ойида Россия бюджетида 56 млрд долларга тенг рекорд даражадаги тақчиллик қайд этилган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг