14:48 / 10.02.2023
961

Россия Марказий Осиё давлатлари билан миграция битимини имзоламоқчи

Россия Марказий Осиё давлатлари билан миграция битимини имзоламоқчи
Россия Марказий Осиё давлатлари билан миграция битимини имзоламоқчи. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Россия ТИВ МДҲ давлатлари учинчи департаменти директори Александр Стерникнинг сўзларига кўра, Россия бу йил Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан миграция бўйича ҳукуматлараро битимлар имзолашни кутмоқда.

Ҳозирда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда миграциядан олдинги ўқув марказларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бизнинг қонунчилигимизга мувофиқ, марказлар Россияга келишни хоҳловчиларга бир қатор хизматларни (дактилоскопия, суратга олиш, рўйхатга олиш) кўрсатади. Россиялик иш берувчилар учун ташкиллаштирилган ҳолда ёллаш ҳамда зарур тиббий маълумотномалар бўйича маслаҳатлар берилади. Бир сўз билан айтганда, биз шиддатли миграция оқимларини тартибга солиш билан биргаликда шуғулланамиз, бу умумий манфаатдир”, - дейди Стерник.

Биз шу йил охиригача Ўзбекистон, Қирғизистон ва, эҳтимол, Тожикистон билан ҳукуматлараро тегишли келишувларни имзолашга умид қиламиз, дея қўшимча қилди у.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг