00:16 / 22.02.2023
1 231

Уйқучи Медведев: Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаати пайтида ҳам у ухлаб қолди (фото)

Уйқучи Медведев: Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаати пайтида ҳам у ухлаб қолди (фото)
Фото: Видеодан кадр
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев 21 февраль куни Кремль раҳбари Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаати пайтида ухлаб қолди. BBC журналисти Френсис Скарр бу ҳақда маълумот берди.

Журналист Twitter’да Медведевнинг ухлаётгани акс этган расмни жойлаб, “Дмитрий Медведев аллақачон курашмоқда, Путин эса ҳали ҳам кўриниш бермади”, — дея твит қолдирган.

Америкалик журналист Кейт Олберманн ҳам Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосарининг мажлисда ухлагани суратига муносабат билдирган.

Бир ярим ой олдин Германия ва Франция ўртасида уруш бошланишини айтган, Илон Маск АҚШ президенти бўлишини башорат қилган Путиннинг ёрдамчиси ва Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев бугун эрталаб Путин нутқи вақтида ухлаб қолди”, — дейди Олберманн.

Бу Медведевнинг Россия президенти нутқида ухлаб қолиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Аввал ҳам журналистлар Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосарининг ухлаётган пайтини тасвирга мухрлаган. Жумладан, Путиннинг 2016 йилги Федерал Мажлисга мурожаатида ҳам Дмитрий Медведев ухлаб қолганди.

Фото: Wаll Street Journal / 2016 йил
Путиннинг 2015 йилги мурожаатномасида ҳам Медведев ухлаб қолгани тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр / 2015 йил
Сочида 2014 йил Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида ўша пайтда Россия бош вазири лавозимида бўлган Дмитрий Медведевнинг ухлаётгани акс этган суратлар эълон қилинганди.

Фото: Видеодан кадр / 2014 йил

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг