00:00 / 07.05.2023
712

«Украинанинг бир қисми қадимий Венгрия диёри» - Венгрия Бош вазири

«Украинанинг бир қисми қадимий Венгрия диёри» - Венгрия Бош вазири

Фото: Золтан Фишер

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Украинанинг бир қисмини қадимги Венгрия диёри деб атади. Унинг сўзларига кўра, шу сабабли Будапешт у ерда тинчлик ўрнатилишидан икки карра манфаатдор. Бу ҳақда у 5 май куни Kossuth радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Украинанинг йўқотишлари – бизнинг йўқотишларимиз. Биз гуллаб-яшнаётган Украина билан қўшни бўлишдан манфаатдормиз. У ерда венгерлар ҳам яшайди. Украинанинг бир қисми – қадимий венгерлар ери. Венгерлар у ерда туб аҳоли сифатида яшамоқда», деди у.

Аммо кейинчалик унинг Украина ҳақидаги сўзлари кесиб ташланди ва интервью YouTube тармоғига қисқартирилган ҳолда юкланди. 

Украина ҳақидаги сўзлар интервьюдан кесиб ташлангани ҳақида маҳаллий журналист Рита Беньо Facebook саҳифасида хабар қолдирди.

Media1 нашри интервьюнинг қисқартирилганини техник носозлик билан изоҳлади.

Карпаторти венгерлари ҳозирги Украина ҳудудида яшовчи миллий озчиликлардан биридир. Март ойида Венгрия Украинада озчиликларнинг ўз она тилидан фойдаланиш ҳуқуқларини бузувчи қонунлар мавжуд экан, Украинанинг НАТО аъзоси бўлишини блоклашини таъкидлаган эди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг