22:06 / 13.05.2023
395

Украина бир кечада Россиянинг 21 та дронидан 17 тасини уриб туширди

Украина бир кечада Россиянинг 21 та дронидан 17 тасини уриб туширди

Фото: AP

Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг хабар беришича, Россия кучлари тунда Украина ҳудудига 21 та учувчисиз учиш аппарати (УУА) учирган, улардан 17 таси уриб туширилган.

Хмелницкийда тунги отишмалар туфайли ёнғин чиқди, жароҳатланганлар бор, деб хабар берди шаҳар мэри Александр Симчишин.

Унинг сўзларига кўра, портлаш тўлқинлари оқибатида шаҳардаги таълим, тиббиёт муассасалари, маъмурий бинолар, ишлаб чиқариш объектлари, кўп қаватли ва хусусий турар жой бинолари зарар кўрган.

Миколайивда отишма натижасида бир нечта фуқаролик объектлари зарар кўрган, шунингдек, шаҳар корхоналаридан бирида ёнғин бошланган, дея хабар берди маҳаллий ҳокимият.

Турар жой бинолари ҳам шикастланган: беш қаватли бинолардан бирида деярли барча ойналар синган. Камида уч киши жароҳатлангани ҳақида маълумот бор.

Киев ҳам "Шаҳед" дронлари томонидан ҳаво ҳужумига учраган. Барча учувчисиз учоқлар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилди, дея хабар берди Киев вилояти ҳарбий маъмурияти.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг