20:20 / 05.06.2023
576

АҚШда фуқаролик самолёти ҳалокатга учради, F-16 қирувчилари уни тутишга уринган

Фото: Reuters

АҚШнинг Виржиния штатида Cessna самолёти ҳалокатга учради. F-16 қирувчи самолётлари уни тутиб олишга уринган, деб ёзмоқда CNN.

АҚШ расмийси CNN’га берган изоҳида F-16 қирувчилари самолётни уриб туширмаганини, бирорта лайнер хавфли тарзда учаётган бўлса, Федерал авиация маъмурияти қирувчиларни чақириши одатий ҳол эканини айтди. Шимолий Америка Аэрокосмик мудофаа қўмондонлигининг маълум қилишича, самолёт учувчиси қирувчиларнинг у билан боғланишга уринишларини жавобсиз қолдирган.

F-16 ларга “товушдан юқори тезликда” учишига рухсат берилган, натижада Вашингтон ҳудудида кучли шовқин эшитилган. Бундан ташқари, қирувчи самолётлар учувчининг эътиборини ўзига қаратиш учун чироқлардан фойдаланган.

Cessna 560 Citation V фуқаролик самолёти соат 15:20 атрофида Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлигининг самолётлари томонидан қуршаб олинди ва охир-оқибат Виржиния штатида қулади”, — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, самолёт Теннесси штатидаги Элизабетон муниципал аэропортидан ҳавога кўтарилган ва Нью-Йоркдаги Лонг-Айленд МакАртур аэропортига йўл олган эди. FAA маълумотларига кўра, самолёт “аҳоли кам яшайдиган ҳудуд”да тоғли ерга қулаган.

Бортида тўрт киши бўлган самолёт мўлжалланган манзилдан 315 мил узоқликда учиб ўтган. Виржиния штати полицияси қидирув ишлари давом этаётганини айтди.

Авиаҳалокатлар бўйича сўнгги янгиликлар

Май ойида Швейцарияда бортида уч киши бўлган самолёт ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Самолёт Нейшател тоғларида қулаган.

Испаниянинг Сарагоса шаҳрида F-18 қирувчи самолёти кўргазмали ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради, учувчи омон қолди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда фуқаролик самолёти ҳалокатга учради, F-16 қирувчилари уни тутишга уринган
ePN