00:06 / 14.06.2023
259

Хитойда никоҳлар ва туғилишлар сони кескин тушиб кетди

Хитойда никоҳлар ва туғилишлар сони кескин тушиб кетди

Ўтган йили Хитойда никоҳлар сони энг кам бўлди, бу туғилиш даражасининг пасайиши билан бир вақтга тўғри келди ва ҳукуматнинг мамлакатдаги демографик инқироздан хавотирини оширди, дея хабар бермоқда CNN телеканали.

Хитой Фуқаролик ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда 6,83 миллионга яқин жуфтлик никоҳдан ўтган. Бу 2021 йилда рўйхатга олинган 7,63 миллион никоҳдан тахминан 10,5 фоизга кам ва вазирлик “никоҳ статистикаси”ни эълон қила бошлаган 1986 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.

Мамлакатда энг кўп никоҳлар сони 2013 йилда қайд этилган, ўшанда 13 миллиондан ортиқ хитойлик жуфтликлар турмуш қуришган, бу 2022 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп.

Шунингдек, Хитой аҳолиси 2022 йилда сўнгги 60 йилдан ортиқ вақтдан бери биринчи марта қисқаргани қайд этилган: ҳар 1000 кишига атиги 6,77 туғилиш, бу 1949 йилда коммунистик Хитой ташкил топганидан бери энг паст кўрсаткич.

Хитой расмийлари никоҳларнинг камайиши ва мамлакатда туғилиш даражасининг пасайиши ўртасида бевосита боғлиқлик борлигини кўрмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда никоҳлар ва туғилишлар сони кескин тушиб кетди
ePN