«Вагнер» қуролли ташкилоти раҳбари Евгений Пригожин деярли 48 соат ичида биринчи марта ўз Телеграм каналида узоқ (10 дақиқадан кўпроқ) овозли хабар кўринишида хабар қолдирди.
У «вагнерчилар»нинг юқори тайёргарлик даражасини батафсил тасвирлаб берган ва Россия армиясининг самолётлари ва вертолётларини уриб тушириш фактларини тан олган.
Пригожин ўз ҳаракатидан мақсад ва унинг якунини қуйидагича таърифлайди: «Биз ҳужумчи отряд Москвага яқинлашганда тўхтадик, теварак-атрофни разведка қилдик ва шу пайт қон тўкилиши эҳтимоли маълум бўлди.
Шунинг учун биз шунинг ўзи етарли деб ҳисобладик. Орқага қайтиш қарори ортида иккита энг муҳим омил бор эди: биринчиси - биз рус қонини тўкишни хоҳламадик, иккинчиси - биз мамлакатда ҳукуматни ағдариш учун эмас, балки ўз норозилигимизни намойиш қилиш учун бордик».
Шу билан бирга, Пригожин қаерда эканлиги ҳақида ҳеч нарса демади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!