20:20 / 30.06.2023
154

ПСЖ клубининг собиқ бош мураббийи Кристоф Гальтье ирқчиликда айбланиб, ҳибсга олинди

Фото: Getty Images

“ПСЖ” мураббийи Кристоф Гальтье ирқчиликда айбланиб, ҳибсга олинди. 56 ёшли мутахассис ва унинг ўғли Жон Валович—Гальтье “Ницца”даги фаолияти давомида ирқчилик қилганликда айбланиб, қўлга олинган.

Гальтье 2021 йилдан 2022 йилга қадар “Ницца”да ишлаган. Мураббий ўша вақтда клуб спорт директори Жюлен Фурнега “қора танли ва мусулмон футболчилар керак эмас” қабилида хабар ёзган.

Шундан сўнг Париж клуби бош мураббийига нисбатан суиқасд таҳдидлари кўпайган. Хабар қилинишича, Кристоф 3 йилга қамалиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гальтье 2022 йил ёзидан буён “ПСЖ” бош мураббийи вазифасини бажариб келаётганди. Ўтган мавсум жамоа билан Франция чемпионатида ғалаба қозонган бўлса-да, Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида мусобақа билан хайрлашган эди. Мавсум якунлангач, парижликлар Гальтьени истеъфога чиқарганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ПСЖ клубининг собиқ бош мураббийи Кристоф Гальтье ирқчиликда айбланиб, ҳибсга олинди
ePN