14:43 / 02.07.2023
734

Ерни магнит бўронлари қоплайди: “хавфли” саналар маълум қилинди

Иллюстратив фото: “Supermagnit. net”

Июль ойида Ерни бир нечта магнит бўронлари қоплаши кутилмоқда. Бу ҳақда сунъий йўлдош тизимлари ва дунё бўйлаб илмий халқаро метеорология лабораториялари маълумотларидан фойдаланган ҳолда онлайн прогнозни амалга оширувчи Meteoagent хабар берди.

Маълум қилинишича, июль ойи бошида кузатиладиган магнит бўрони нисбатан кучсиз бўлади, бироқ 8 июлга келиб у фаоллашади. Жумладан, унинг хавфлилик даражаси К-индексида 4 ни ташкил қилади.

Фаоллашув 12 июлда кучаяди, сабаби К-индексида 5 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда, 19 июлга қадар фаоллашув 3 ва 4 даражада сақланиб қолади.

Геомагнит бўронларининг даражаси:

  • 0–1 — геомагнит тўлқинлар йўқ;
  • 2–3 — геомагнит майдон мавжуд;
  • 4–5 — геомагнит бўрони;
  • 6–7 — кучли геомагнит бўрони;
  • 8–9 — экстремал геомагнит бўрони.

Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик.

Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Рациондан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ерни магнит бўронлари қоплайди: “хавфли” саналар маълум қилинди
ePN