date
views 183

Шанхайда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда

Шанхайда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда

Синоптиклар сешанба куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида “сариқ” огоҳлантириш даражасини эълон қилишди. Сўнгги кунларда бу ерда ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво кузатилди.

Бир кун олдин шаҳарда ҳаво ҳарорати 35 даражага етди, шаҳар атрофларида эса термометрлар бу белгидан ошиб кетди. Пудонг ва Минхан шаҳарлари “тўқ сариқ” огоҳлантириш даражаси деб эълон қилинди. Сояда ҳаво 37 даражагача исиши кутилмоқда.

Маҳаллий ҳокимият аҳолини кўчада камроқ юришга чақирди. Иш берувчилардан иш жараёнини ташкил этишда оғир об-ҳаво шароитларини ҳисобга олиш сўралган.

Шу билан бирга, Хитой расмийлари яқин кунларда мамлакатнинг аксарият ҳудудлари ёмон об-ҳаво шароити остида қолишидан огоҳлантирди. Сешанба куни Хитойнинг маркази ва жануби-ғарбида кучли ёмғир сабабли юзага келиши мумкин бўлган табиий офатлар ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Sinxua агентлигининг синоптикларга таяниб маълум қилишича, июль ойида мамлакат “кўплаб табиий офатлар, жумладан, сув тошқинлари, тайфунлар ва юқори ҳароратларга дуч келади”.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шанхайда аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда