16:43 / 21.07.2023
774

Таниқли миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг жияни Орифжон Шодиев 1,5 йилга қамалди

Таниқли миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг жияни Орифжон Шодиев 1,5 йилга қамалди

Орифжон Шодиев. Фото: Google Images 

Олмаота шаҳрида таниқли миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг жияни тадбиркор Орифжон Шодиев иши бўйича ҳукм эълон қилинди.

Тадбиркор ўз ваколатини суиистеъмол қилиб, Asia Credit Bank’га 16 миллиард тенге (тахминан 36 млн АҚШ доллари) миқдорида зарар етказганликда айбдор деб топилди. У билан бирга унинг ёрдамчиси Михаил Соловёв ҳам судланган.

2019 йилда Орифжон Шодиев Аsia Credit Bank акцияларини банкнинг собиқ эгаси Нурбол Султондан сотиб олган. Битимнинг шарти бўйича Орифжон Шодиев банкни бир нечта кредитлар бўйича гаровдан озод қилиши ва барча мажбуриятларни ўз зиммасига олиши керак эди. Ўшанда гап 16 миллиард 699 миллион тенгелик мулк ҳақида кетган эди.

Банкнинг янги эгаси ҳақиқатда банкни гаров билан таъминлади – Олмаота шаҳрининг юқори қисмидаги 7 та ер участкасини гаров сифатида киритди, уларнинг қиймати кредитларнинг умумий миқдорини қоплади.

Бироқ кейин Орифжон Шодиев гаров учун қўйилган мулкни алмаштиришга қарор қилди, юқори ликвидли активлар ўрнига Горний Гигантдаги (Олмаотадаги элита ҳудуд) 100 гектардан ортиқ ер участкаси гаровга киритилди. Мулкнинг тахминий қиймати 46 миллиард тенгедан ошди.

Аммо орадан вақт ўтиб Аsia Credit Bank ўз мажбуриятларини бажара олмай, лицензияси бекор қилинди ва банк бошқаруви Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлигининг ликвидацион комиссиясига ўтди.

Бу ҳолатда комиссия банкда мавжуд бўлган ҳамма нарсани баҳолаб, шундан сўнг активларни сотувга қўйиши ва шу билан мижозлар ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларини адо этиши керак эди.

Баҳолаш жараёнида эса гаровга қўйилган ернинг нархи 46 миллиардга тенге эмаслиги аниқланди, чунки мазкур ҳудуд деҳқон хўжалиги учун мўлжаллангани аниқланди. Ҳужжатларда у ерда якка тартибдаги уй-жой қуриш мумкинлиги кўрсатилганди. Аммо деҳқон хўжалиги учун мўлжалланган ерда фақат экин экиш ва чорвачилик қилиш мумкин, коттеж ва кўп қаватли уйлар қуриш мумкин эмас.

Бу ер участкасининг нархига ҳам таъсир қилади. Бундай ҳудудни 46 миллиард тенгега сотиб бўлмайди.

Натижада айбига иқрор бўлган Орифжон Шодиев бир ярим йил, унга ёрдам берган Михаил Соловёв эса бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, маҳкумлар банкка етказилган 16 млрд тенге миқдоридаги зарарни қоплаб беришлари керак бўлади. 
Ҳозирча суд ҳукми қонуний кучга кирмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таниқли миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг жияни Орифжон Шодиев 1,5 йилга қамалди
ePN