Қидирув ҳаракатлари давом этмоқда

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Жорий йилнинг ўтган даврида 339 нафар қидирувдаги жисмоний шахс аниқланиб, улардан 2 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди.
- Ҳозирда 148 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда, улардан 82 нафари республика ҳудудида, 66 нафари эса чет элда экани аниқланган.
- «АутоКон» тадбирлари доирасида 2,1 млрд. сўмлик 109 та ижро ҳужжати бўйича 43 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойни аниқлаш, шунингдек, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 339 нафар жисмоний шахс топилиб, улардан 2 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди.
Ҳозирда 148 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Ушбу шахсларнинг 82 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 66 нафари эса турли мақсадларда чет элга чиқиб кетганлиги аниқланган.
Мисол учун, Бюронинг Кармана туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор А.Х. Тошкент шаҳрида олиб борилган тезкор тадбир давомида аниқланди. У Тошкент вилоятидаги «Қорамурт» ЙПХ пости орқали ўтиб, Қибрай туманида ёлланма ишда ишлаб юрган вақтида ушланди.
Мазкур қарздорнинг 12 млн 639 минг сўм миқдорида тўланмаган алимент қарздорлиги мавжудлиги сабабли ЖИБ Навбаҳор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47⁴-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
Шунингдек, Қидирув шуъбаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда «AutoCon» тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Тадбирлар давомида 2,1 млрд. сўмлик 109 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлар номидаги 43 та автотранспорт воситаси жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шу билан бирга, 603 млн. сўмлик 71 та ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланди.
Маъмурий жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан таҳлил қилиниб, маҳаллалар кесимида манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Айни пайтда ушбу йўналишдаги тезкор қидирув тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.































Изоҳлар 0
…