Қарздорлик эвазига диско-клуб биноси хатловга олинди

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси АМИБ иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор М.Ш.дан «Agrobank» фойдасига қарздорликни ундириш чоралари кўрилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.Шокировга тегишли бўлган нотурар бино — диско-клуб аниқланди.
Мазкур кўчмас мулк қарздорликни қоплашни таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда хатловга олинди. Бу чора ижро ҳужжати талабларини амалда таъминлашга қаратилган.
Қарздорлик эътиборсиз қолдирилса, мулк ҳам ижро чоралари доирасига тушиши мумкин. Мажбуриятни ўз вақтида бажариш — мулкни сақлаб қолишнинг энг тўғри йўли.































Изоҳлар 0
…