Қарздорликнинг чораси: BYD Han автомашинаси хатловга олинди

Қарздорликнинг чораси: BYD Han автомашинаси хатловга олинди

Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси АМИБ иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор МЧЖдан «Hamkorbank» фойдасига қарздорликни ундириш чоралари кўрилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор МЧЖга тегишли бўлган «BYD Han» русумли автомашина аниқланди.

Мазкур автотранспорт воситаси қарздорликни ундиришни таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда хатловга олинди. Бу чора ижро ҳужжати талабларини амалда таъминлашга қаратилган.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа мажбурий ижро чоралари ҳам қўлланилиши мумкин.

Автомобиль қиммат бўлиши мумкин, аммо мажбурият ундан ҳам муҳим. Қарзни ўз вақтида тўлаш — мулкка нисбатан чекловларнинг олдини олади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар