
Польша ва Украина ўртасидаги муносабатлар сўнгги “дипломатик можаро” туфайли ёмонлашди. Мамлакатлар ҳали кўп масалаларда “келишувга” эришмаган. Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонский РМФ радиостанцияси эфирида айтиб ўтди.
Шунингдек, у Польша Украинани Польшанинг миллий манфаатларига мос келадиган даражада қўллаб-қувватлашини ва “бу ҳар доим шундай бўлиб қолишини” таъкидлади.
Польша ва Украина ўртасидаги дипломатик можаро
Украина Ташқи ишлар вазирлиги 1 август куни Польшанинг мамлакатдаги элчиси Бартош Сихоцкини Польша президенти вакили Марчин Пшидачнинг Киевга қарши айтган танқидий сўзлари учун чақирганди.
Пшидачнинг таъкидлашича, Украина “сўнгги ойлар ва йилларда Польшанинг Украина учун ўйнаган ролини қадрлашни бошлаши керак”. Польша бош вазири Матеуш Моравецкий президент вакилининг сўзларига моҳиятан изоҳ бермади, бироқ Украина расмийлари “ҳеч қандай шароитда” Польша дипломатини ўз Ташқи ишлар вазирлигига чақирмаслиги кераклигини таъкидлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!