
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР армияси тайёргарлигини кучайтиришни буюрди. Бу ҳақда у Корея Меҳнат партияси марказий ҳарбий комиссияси йиғилишида айтиб ўтди.
Қайд этилишича, ҳарбий қўмондонликка армияни “ҳужумга” тайёрлаш буйруғи берилган.
Шимолий Корея етакчиси барча ҳарбий қисмларга энг сўнгги қуролларни шай қилиш ва жанговар машғулотлар ўтказишни буюрган. Ким Чен Ин “душманни тийиб туриш” учун кучли армияга муҳтожлигини қўшимча қилган.
Йиғилишда, шунингдек, Қуролли кучлар бош штабига янги бошлиқ тайинланган: вице-маршал Ли Ён Гир ушбу лавозимни эгаллаган.
Ким Чен Ин 3—5 август кунлари мамлакат мудофаа корхоналарини, жумладан, ракета тизимлари учун ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи корхоналарни кўздан кечирганди. КХДР етакчиси қанотли ракеталар ва дронлар учун двигателлар йиғувчи корхонага ташриф буюриб, ушбу маҳсулотларнинг техник хусусиятларини яхшилаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни буюрган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!