date
views 271

Суд Трампга Капитолийга ҳужум ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишни тақиқлади

Суд Трампга Капитолийга ҳужум ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишни тақиқлади

Фото: AP

Колумбия округи федерал судьяси Таня Чаткэн АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга 2021 йил январида Капитолийга бостириб кириш иши бўйича баъзи махфий маълумотларни ошкор қилишни тақиқлади, деб ёзади The New York Times.

«Ҳатто томонлар ёки улар адвокатларининг ноаниқ баёнотлари, агар улар гувоҳларни қўрқитиш ёки потенциал суд ҳайъати аъзоларига зарар етказиш мақсадида талқин қилинса ҳам, жараёнга хавф туғдириши мумкин», — деди судья. Огоҳлантириш бир ярим соат давом этган мажлис доирасида эълон қилинди, унда томонлар рухсат этилган маълумотларни ошкор қилиш доирасини муҳокама қилди – бу шундай жиноий ишларда одатий ҳол, деб ёзади нашр.

Судья: Трамп бошқа айбланувчилар каби чекловларга эга бўлади 

Reuters хабарига кўра, судья прокурорларнинг эътирозларига қарамай Трампга баъзи махфий бўлмаган материаллар билан бўлишишга рухсат берган. Ҳимоя томони Трамп махфий далиллар тафсилотларидан гувоҳларни қўрқитиш учун фойдаланиши мумкинлигини таъкидлади ва буни собиқ президентнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари билан изоҳлади.

«У жиноий иш бўйича айбланувчи. У ҳам бошқа судланувчилар каби чекловларга эга бўлади. Бу иш одатдагидек давом этмоқда. Айбланувчининг сиёсий кампанияда иштирок этиши унга кўпроқ ёки камроқ ҳаракат эркинлигини бермайди» , деб хулоса қилди Чаткэн.

Трампга учта алоҳида иш бўйича айблов қўйилди

Мажлисда кўриб чиқилган айбловларни махсус прокурор Жек Смит август ойининг бошида илгари сурди. Собиқ президент 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини бекор қилишга уринишда айбланган. У фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш, ҳукуматни алдаш мақсадида тил бириктириш, расмий тартиб-қоидаларга тўсқинлик қилишда айбланмоқда.

Айблов версиясига кўра, 2021 йилнинг 6 январида Трамп ва унинг шериклари президентлик сайловларидаги сохталаштиришлар ҳақида ёлғон баёнот тарқатиш, шунингдек, зўравонлик ва тартибсизликларни келтириб чиқаришга ундаш орқали расмий овоз бериш натижаларини бекор қилишга уринган. Махсус маслаҳатчи Жек Смитга кўра, айнан Трампнинг ёлғонлари Капитолийга ҳужумга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бу Трампга қўйилган учта айбловдан биридир. Бундан ташқари, собиқ президент актриса Сторми Дэниелсга алоқалари ҳақида сукут сақлаши учун пул тўлаганини яширганликда ва ўз қароргоҳида махфий ҳужжатларни нотўғри сақлаганликда айбланган. Трамп барча айбловларни рад этяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суд Трампга Капитолийга ҳужум ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишни тақиқлади