date
views 584

АҚШда маҳбус биринчи марта азот билан қатл қилинади

АҚШда маҳбус биринчи марта азот билан қатл қилинади

АҚШнинг Алабама штатида маҳбусни соф азотдан нафас олишга мажбурлаш орқали қатл қилиш режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, штат прокуратураси маҳаллий олий судга Кеннет Юджин Смитни қатл қилиш санасини белгилашни сўраб петиция юборган. Дастлаб, бу одам 2022 йилда инъекция ёрдамида қатл этилиши керак эди, аммо унга инъекция юборишнинг имкони бўлмаган.

Натижада, америкаликни азот гипоксияси билан ўлдиришга қарор қилинди – у кислороддан маҳрум қилиниб, фақат азот билан нафас олдирилади. Қайд этилишича, ушбу турдаги қатл уч штатда расман рухсат этилган, бироқ бунгача ҳеч қачон қўлланилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда маҳбус биринчи марта азот билан қатл қилинади