date
views 385

Украина Ғарбдан Су-35 билан рақобатлаша оладиган қирувчиларни сўради

Фото: “ТАСС”

Украина Ғарб давлатларидан Россиянинг Су-35 самолётларидан кам бўлмаган янги модификациядаги қирувчиларни олмоқчи. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари вакили Юрий Игнат маълум қилди.

Бизнинг ҳаводаги асосий рақобатчимиз Су-35. Ҳамкорларимиздан олмоқчи бўлган самолёт тактик-техник хусусиятлари ва қуролланиши жиҳатидан ундан кам бўлмаслиги керак”, — деди Игнат.

Унинг тушунтиришича, Американинг F-16 қирувчи самолётлари ва яқинда Украинага ўтказилиши мумкин бўлган Gripen швед қирувчилари модификациясига қараб ҳар хил хусусиятларга эга.

Ҳар хил Gripen’лар, ҳар хил F-16 лар бор. Албатта, биз эскиларини эмас, балки рус самолётларига қарши тенг шароитларда курашиш имконини берадиган яхши модификацияларни олишни истардик”, — деди Украина ҳарбий-ҳаво кучлари вакили.

Маълумот учун Су-35 (НАТО кодификациясига кўра: Flanker-E+) 4++ авлодидаги кўп функцияли рус қирувчиси. Самолёт 2011 йилдан бери Ю.А. Гагарин номидаги Комсомольск-на-Амур авиация заводида оммавий ишлаб чиқарилмоқда. 2017 йилда Қуролли кучлар хизматига қабул қилинган.

Қирувчи самолёт “АL-41F1С” турбореактив двигатели билан жиҳозланган ва 2500 км/соат тезликка чиқа олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Ғарбдан Су-35 билан рақобатлаша оладиган қирувчиларни сўради