date
views 677

Украина разведкаси раҳбари Россияга дронлар учиришдан мақсадни очиқлади

Фото: РБК-Украина

Украина ҳарбийлари дронлар ёрдамида Россияда ракета ишлаб чиқаришни секинлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Дрон ҳужумларининг асосий нишони айнан ракеталар ишлаб чиқариладиган заводлардир. Бу ҳақда Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов НВ нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Будановнинг сўзларига кўра, агар ҳужумга учраган рус объектларига қаралса, битта нарсани тушуниш мумкин, уларнинг бари Россия ҳарбий-саноат комплекси учун ишлайди.

Ҳарбий-саноат комплекси объектлари бўйича муайян ҳаракатларни ишлаб чиқаётганда, фақат битта мақсадни олдимизга қўйдик: Россия қуролларини ишлаб чиқаришни секинлаштириш”, — деди Буданов.

Яқинда ҳужумга учраган корхоналар орасида Буданов ракеталар учун электрон ускуналар ишлаб чиқарадиган Брянск Кремний-ЭЛ заводини, шунингдек, ракета ёқилғиси компонентлари ишлаб чиқариладиган Редкинский заводини номлади.

Разведка раҳбари россияликлар ишлаётган заводларнинг учдан бир қисми дронлар етиб бориши мумкин бўлган ҳудудда жойлашганини айтди.
 
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида дронлар Кремний-ЭЛ заводига камида икки марта ҳужум қилинганди. Барча дронлар маҳаллий ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган. Бироқ завод дронлар ҳужумидан маълум даражада зарарланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина разведкаси раҳбари Россияга дронлар учиришдан мақсадни очиқлади