00:13 / 24.10.2023
165

Туркманистонда фуқаролик паспортининг янги намунаси жорий этилади

Туркманистонда фуқаролик паспортининг янги намунаси жорий этилади

Фото: arzuw.news

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида мамлакат фуқаросининг янги намунадаги паспортини расмийлаштириш ва бериш тартиби, ундан фойдаланиш қоидалари ҳақидаги қарорни имзолади.

Қарорда Туркманистон фуқароси паспортининг намунаси ва тавсифи, уни муомалага киритиш қоидалари келтирилган.

Шу билан бирга, қарорда тегишли асослар мавжуд бўлгандагина паспортни янгисига ўзгартириш мумкинлиги қайд этилган. Яъни, илгари чиқарилган эски услубдаги ҳужжатлар ўз кучини сақлаб қолади.

Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига бир ой муддатда қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрлаш топширилган.

Қайд этилишича, янги турдаги паспорт жорий этилиши ҳақида олдиндан хабар берилмаган. Янги паспорт нима мақсадда ишлаб чиқилгани ва у аввалгисидан қандай фарқ қилиши ҳам номаълум.

Туркманистонда паспорт 16 ёшга тўлган фуқароларга берилади. Унинг амал қилиш муддати чексиз. Фуқаро 25 ва 45 ёшга тўлганида паспортга янги фотосурат ёпиштирилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг