Фото: Getty Images
АҚШ Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Қўшма Штатлар ўзининг асосий В61 атом бомбасини модернизация қилмоқчи. Бунда ядро қуролларининг умумий сони оширилмаслиги таъкидланмоқда.
ВB61 атом бомбаси модернизация дастури Конгресс томонидан маъқулланиши ва зарур маблағ ажратилиши билан ВB61-13 вариантига янгиланади.
Янгиланган версия B61-7 захирасининг бир қисмини алмаштиради. Шунингдек, у B61-12 версиясининг энг замонавий модификациясига хос бўлган юқори хавфсизлик ва аниқлик кўрсаткичларига эга.
Пентагоннинг аниқлик киритишича, бомбани янада модернизация қилиш қарори қандайдир айрим халқаро воқеаларга муносабат сифатида қабул қилинмаслиги керак. Бироқ, бу режалар «дунёдаги хавфсизлик билан боғлиқ ўзгарувчан вазиятни баҳоланишини акс эттиради».
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар