date
views 315

"Лион" автобуси "Марсель" мухлислари томонидан тошбўрон қилинди (фото, видео)

"Лион" автобуси "Марсель" мухлислари томонидан тошбўрон қилинди (фото, видео)

Франция чемпионати 10-туридан ўрин олган "Марсель" - "Лион" учрашуви қолдирилиши мумкин. Сабаби, меҳмонлар келадиган автобус марселлик ишқибозлар томонидан тошбўрон қилинган.

Натижада, "Лион" клуби бош мураббийи Фабио Гроссо ва унинг ёрдамчиси сезиларли жароҳат олгани айтилмоқда. Бош мураббийнинг юзига ойна синиқлари зарар етказган (кесиб юборган).

Уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган. 00:45 да бошланиши режалаштирилган ўйин ҳозирда бўлиб ўтиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Лион" автобуси "Марсель" мухлислари томонидан тошбўрон қилинди (фото, видео)