Америка Қўшма Штатлари, Миср ва Иордания ўз таъсир доирасини Исроилга қарши иккинчи фронт очишдан қайтариш учун фойдаланишга келишиб олдилар.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Миср ва Иорданиядан келган ҳамкасблари билан Амманда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
“Бугун барчамиз Фаластин-Исроил можаросини кескинлаштиришга сабаб бўладиган иккинчи фронт очишни тўхтатиш учун ўз таъсиримиз ва имкониятларимиздан фойдаланиш муҳимлигини тан олдик. Биз барчамиз бундан манфаатдормиз”, — деди Блинкен.
Аввалроқ Энтони Блинкеннинг Конгрессдаги нутқини Ғазо аҳолисини қўллаб-қувватлаган намойишчилар бўлиб қўйгани хабар қилинганди.
Намойишчилар Ғазо секторида “ўт очишни тўхтатиш”ни талаб қилди. Фаоллар Конгресс залига кириб, Блинкеннинг нутқини кутган. Шундан кейин, улар қизил бўёққа бўялган қўлларини кўтариб, Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватловчи шиорлар айтишни бошлаган. Уларни залдан Капитолий полицияси олиб чиқиб кетган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади