11:55 / 24.11.2023
932

Россияда урушда қатнашганидан сўнг одамхўр-қотил озодликка чиқди

Россияда урушда қатнашганидан сўнг одамхўр-қотил озодликка чиқди
Фото: РИА Новости

Тўрт кишини ўлдириш ва одамхўрлик учун 22 йилга қамалган Денис Горин Украинадаги урушда қатнашиш учун колониядан озод қилинди, шундан сўнг уйига қайтди. Бу ҳақда 23 ноябр, пайшанба куни «Сахалин урушга қарши» Telegram-канали хабар берди ва буни Гориннинг қўшниси «Сибир.Реалии» нашри билан суҳбатда тасдиқлади.

Қўшнисининг сўзларига кўра, Горин Южно-Сахалинскдаги касалхонада. «Ҳозир у Южно-Сахалинскда, касалхонада, ўртача оғирликдаги жароҳат билан. Уни озод деб ҳисобланг, афв этилган, ярим жазо олиб ташланди», - деди қўшниси.

2023 йил 24 октябрда Горин «Одноклассники»даги саҳифасида Георгий тасмаси ва «Зачебурашим» ёзуви бўлган ҳарбий кийимдаги суратини эълон қилди – кўнгиллилар худди шундай белгили кийимларни фронтга жўнатган. Суратга қараганда, эркак яраланган.

Горин уч марта судланган ва одамхўрлик билан шуғулланган

44 ёшли Горин уч марта судланган. 2003 йилда у қотиллик айби билан ҳукм қилинди ва 2010 йилда шартли равишда озод этилди. Ўша йили у бир кишини пичоқлаган ва қотилликдан сўнг, унинг берган кўрсатмасида айтилишича, «ўтмишни эслашга, яъни гўштни бўлаклаб, кейин истеъмол қилишга қарор қилган». 2011 йилда Горин ва унинг укаси яна бир одамни ўлдириб, унинг жасадини кўмиб юборган. 2012 йил бошида у акаси билан бошқа бир эркакни пичоқлаб ўлдирган. 2018 йилда суд уни 22 йилга махсус режимли колонияга озодликдан маҳрум қилган.

Россияда Горин афв этилган бўлиши мумкин. Унинг ўзи саҳифасида афв этилганини тасдиқламади, бироқ ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, шов-шувли қотилликларни содир этиб, уйига эрта қайтган яна 20 га яқин маҳбус Украинадаги урушда қатнашгани учун шундай афв олган.

Шу ҳафта каннибализмда айбланган яна бир шахс, ярославллик тўда аъзоси Николай Оголобяк афв этилгани маълум бўлди. 2008 йилда жиноий гуруҳ тўрт ўсмирни ўлдириб, қурбонларнинг тана аъзоларини истеъмол қилган. Оголобякнинг отаси 76.ru журналистларига маълум қилишича, унинг ўғли «Шторм Z» отрядида олти ой хизмат қилган ва яраланганидан кейин уйига қайтган.

Маҳбусларнинг афв этилиши

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан сўнг, ҳарбий қўмондонлик маҳбусларни урушга, шу жумладан оғир айбловлар билан жазо муддатини ўтаётган шахсларни афв этиш эвазига жалб қилиш жараёнини йўлга қўйди. 2023 йил июн ойида Путин афв этиш ҳақидаги фармонларни шахсан имзолашини тасдиқлади. Урушдан омон қолган маҳбуслар уйига қайтган.

2022 ва 2023 йилларда қотилликда айбланган камида 17 киши афв этилди. Афв этилганларнинг барчаси Украинага қарши урушда қатнашиб, кейин озодликка чиққан, баъзилари эса қайтиб келгандан кейин яна жиноят содир этган. Аслида урушда қатнашгани учун афв этилган қотиллар анча кўп. Уларнинг кўпи фронтда ҳалок бўлган, бошқаларининг иши шов-шувли бўлмаган. Маҳкумлар махфий фармонлар билан афв этилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё