Конгресс Байденга нисбатан импичмент суриштирувини бошлашга қарор қилди

1 дақиқа ўқиш177
Конгресс Байденга нисбатан импичмент суриштирувини бошлашга қарор қилди
Фото: Yuri Gripas/ZUMA Wire/IMAGO

13 декабр, чоршанба куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари президент Жо Байденга нисбатан импичмент жараёни суриштирувини давом эттириш бўйича резолюция учун овоз берди. Тегишли қўмита томонидан тайёрланган ҳужжатни 221 нафар республикачи конгрессмен қўллаб-қувватлаган, 212 нафар демократ эса қабул қилинишига қарши овоз берган.

Қарор расман импичмент суриштирувини бошлайди. АҚШ қонунларига кўра, суриштирувнинг ўзи рухсатсиз ўтказилиши мумкин, шунинг учун у бир неча ойдан бери давом этмоқда. Резолюция бўйича овоз бериш ғояси спикер Майк Жонсондан чиқди, унинг фикрича, тасдиқланган резолюция импичмент жараёнига кўпроқ ҳисса қўшади.

Суриштирув учун асослар орасида, хусусан, президентнинг ўғли Хантер Байденнинг ноутбукидан ёзишмалар, гувоҳларнинг президентнинг ўғлининг бизнесига алоқадорлиги ҳақидаги кўрсатмалари, шунингдек, давлат раҳбари оиласининг шубҳали молиявий операциялари бор. Бир кун аввал кичик Байден Вакиллар палатасининг Назорат қўмитаси томонидан республикачиларнинг Жо Байденнинг ўз бизнесига алоқадорлиги ҳақидаги саволларига жавоб бериш учун чақирилган эди. Бироқ, у келмади.

Вакиллар палатасининг қароридан сўнг, айбловлар Конгресс Сенатига ўтказилади, у ерда процедура суд жараёнига айланади. Уни Қўшма Штатлар Олий суди раиси бошқаради. Вакиллар палатаси суд жараёнида айбловчи сифатида, сенаторлар эса ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида ишлайди. Импичмент амалга оширилиши учун сенаторларнинг камида учдан икки қисми овоз бериши керак. Аммо айни пайтда Сенатни демократлар назорат қиляпти.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?