Си, Путин ва Трамп учрашуви бошланди: уч давлат етакчиси нималарни муҳокама қилади?

3 дақиқа ўқиш13
Си, Путин ва Трамп учрашуви бошланди: уч давлат етакчиси нималарни муҳокама қилади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Си Жинпинг, Владимир Путин ва Доналд Трамп 19 ноябр куни Шенчженда тарихий уч томонлама учрашув ўтказиши режалаштирилган.
  • Музокаралар кун тартибидан Россия-Украина уруши, Эрон билан боғлиқ вазият, халқаро савдо, сунъий интеллект ҳамда ядровий қуролларни назорат қилиш масалалари ўрин олган.

Фото: Reuters

Жаҳон сиёсатининг уч йирик фигураси — Хитой раҳбари Си Жинпинг, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг уч томонлама учрашуви арафасида Шэньчжэнь шаҳрида муҳим баёнотлар янгради. Си халқаро савдода очиқлик ва ҳамкорликни ҳимоя қилган бўлса, Путин Ғарб санкцияларининг самарадорлигини шубҳа остига қўйди. Энди эътибор 19 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган тарихий учрашувга қаратилган.

Си Жинпинг: эшикларни очиш тараққиёт келтиради

18 ноябрь куни Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасидаги тадбирларда Си Жинпинг ва Владимир Путин нутқ сўзлади.

Хитой раҳбари бугунги дунёни «ўзгарувчан ва нотинч» деб атаб, бир томонламалик ва протекционизм кучайиб бораётганини таъкидлади.

«Тарих шуни кўрсатадики, эшикларни очиш тараққиёт келтиради, ёпиш эса ортда қолдиради», — деди Си.

Reuters хабар беришича, у Жаҳон савдо ташкилотига асосланган кўп томонлама савдо тизимини ҳимоя қилишга чақирди. Шунингдек, Хитой божларни пасайтириш ва ўз бозорини янада кенгроқ очишга тайёрлигини билдирди.

Си нутқида АҚШни бевосита тилга олмади. Бироқ бу баёнотлар Вашингтон Хитойнинг илғор сунъий интеллект чипларидан фойдаланиш имкониятларига янги чекловлар киритганидан кейин янгради.

Путин Ғарб санкцияларини танқид қилди

Россия президенти Владимир Путин ҳам ўз нутқида Ғарб давлатларининг иқтисодий босимига тўхталди. Унинг фикрича, «собиқ гегемонлар» муваффақиятга эришаётган мамлакатларнинг ривожланишини жиловлашга уринмоқда.

«Санкциялар, божлар, экспорт чекловлари ҳали ҳам тийиб турувчи таъсирга эга, аммо ўсишни бутунлай тўхтатишга, айниқса рақиблар иқтисодиётини янчиб ташлашга улар энди қодир эмас», — деди Путин.

У Россияга қарши жорий этилган санкциялар сони бўйича мамлакат «жаҳон рекордчиси» эканини айтиб, шунга қарамай, иқтисодиёт синовлардан муносиб ўтганини таъкидлади. Путин Европа Иттифоқи саноат салоҳиятини йўқотаётганини ҳам билдирди.

Россия раҳбари яна бир муҳим рақамни келтирди: унинг айтишича, Россия экспорт тўловларида доллар ва евронинг улуши 2021 йилдаги 85 фоиздан 9 фоизга тушган.

«Биз доллардан ҳам, евродан ҳам воз кечмаганмиз, бу валюталардан фойдаланишни бизга рад этишди. Очиғини айтганда, буни қилганлар ўзларини ўзлари жазолади», — деди у.

Си, Путин ва Трамп учрашуви бошланди: уч давлат етакчиси нималарни муҳокама қилади?

Фото: Reuters

Си ва Путин: 2013 йилдан бери 50-учрашув

Нутқлардан кейин Си Жинпинг ва Владимир Путин алоҳида музокара ўтказди. Хитой раҳбари Россия президентини «азиз дўстим» деб атади ва икки давлат ўртасидаги яқин муносабатларни таъкидлади.

Сининг айтишича, уларнинг жорий йилдаги бу учрашуви юзма-юз мулоқотдаги учинчи учрашув бўлди. 2013 йилдан буён эса видеомулоқотлар ҳам ҳисобга олинганда, икки раҳбар 50 марта учрашган.

«Хитой-Россия муносабатлари дунёдаги ҳар қандай машаққатда тоғдек қимирламас бўлиб келган ва шундай қолмоқда», — деди Си.

Путин эса икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси бир неча йилдан бери 200 миллиард доллардан юқори бўлиб келаётганини айтди. У визасиз режим жорий этилганидан кейин ўзаро сайёҳлар оқими 43 фоизга ошганини ҳам қайд этди.

Трамп, Си ва Путин учрашувида нималар муҳокама қилинади?

Саммитнинг энг катта сиёсий воқеаси 19 ноябрь куни режалаштирилган. Шу куни Си Жинпинг, Владимир Путин ва Дональд Трамп илк бор уч томонлама форматда учрашиши кутилмоқда.

Трамп 18 ноябрь куни Шэньчжэньга етиб келди. Уни аэропортда Си Жинпинг кутиб олди. Икки етакчи қучоқлашиб кўришди ва қизил гилам тўшалган йўлакдан бирга юрди.

Си, Путин ва Трамп учрашуви бошланди: уч давлат етакчиси нималарни муҳокама қилади?

Фото: Reuters

Reuters ва бошқа халқаро нашрлар хабарларига кўра, учрашув кун тартибида Россия-Украина уруши, Эрон билан боғлиқ ҳарбий-сиёсий вазият, халқаро савдо, сунъий интеллект ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалалари бўлиши мумкин.

Бу учрашувнинг аҳамияти фақат уч давлат ўртасидаги муносабатлар билан чекланмайди. АҚШ, Хитой ва Россия етакчиларининг бир стол атрофида музокара ўтказиши жаҳон савдоси, хавфсизлик ва халқаро сиёсий мувозанатга таъсир кўрсатиши мумкин.

Бироқ ҳозирча учрашувдан қандай келишувлар чиқиши номаълум. Дунё жамоатчилиги энди уч етакчининг баёнотлари ва музокаралар якунини кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?